Левандовски мавсумдаги бешинчи хет-трикига эришди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2017, 22:36
“Бавария” ва Полша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионатининг 26-турида “Аугсбург”га (6:0) қарши баҳсда рақиб дарвозабонини уч бор хафа қилди.

Бу полшалик ҳужумчининг жорий мавсумда барча турнирлардаги бешинчи хет-триги бўлди. Илгари у Германия кубоги доирасида “Карл Цейс”, Германя чемпионати баҳсларида “Вердер” ва “Гамбург” ҳамда ЖЧ-2018 саралаши доирасида Дания термасига бир ўйинда учта гол уришнинг уддасидан чиққанди.

Жорий мавсумда Левандовски Бундеслигада 26 та ўйинда 24 та гол уриб, бешта голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›