Левандовски жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2018, 15:45
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Польша терма жамоаси сафидаги баҳсда жароҳат олди.

У Чехия билан ўйиндан сўнг миллий жамоа сафини тарк этди ва Португалияга қарши баҳсда майдонга тушмади.

Левандовски тиззасидан енгил жароҳат олган. Бугун у индивидуал программа бўйича шуғулланди.

У "Бавария"нинг яқин кунлардаги учрашувида иштирок этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Germany