UZ

Левандовски ижтимоий тармоқларнинг ёш футболчиларга таъсири ҳақида гапирди Янгиликлар

Левандовски ижтимоий тармоқларнинг ёш футболчиларга таъсири ҳақида гапирди

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ижтимоий тармоқларнинг ёш футболчиларга босими ҳақида фикр билдирди.

"Футболчиларнинг ёнида турганлар, агарда барчаси режадагидек кетмаса, юзага келиши мумкин бўлган вазиятга тайёр бўлишлари зарур.

Ҳозир бошқа авлод даври. Уларда ижтимоий тармоқлар бор. Ва бу барчасини қийинлаштиради, чунки улар ушбу тармоқларни четлаб ўтишлари деярли имконсиз. Футболчилар тўрт девор ичига бекиниб ола олмайди.

Бу ўзига хос синов. Агарда футболчилар босимни 5-10 ёки ундан ҳам кўпроқ вақт давомида кўтара олсалар... Босим жуда кучли. Бунга унча-мунча спортчи дош бера олмайди".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика