Левандовски ЕЧЛда учта турли жамоа сафида хет-трик амалга оширган илк футболчига айланди

Aziz Tukhtamuradov
8 сен 2022, 07:57
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигасида учта жамоа сафида хет-трик қайд этган илк футболчи бўлди.

У "Барселона" сафида ЕЧЛдаги 1-тур учрашувида "Виктория Пльзень" жамоасига учта гол урди. Жамоа эса 5:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Бунгача у Чемпионлар лигасида "Боруссия" (1 марта) ва "Бавария" (4 марта) сафида хет-трикка эришган эди. Энди эса у янги жамоаси "Барселона"да ҳам битта учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›