Левандовски: "Боруссия" устидан қозонилган ғалаба "Бавария" яхши формада эканлигини билдиради"
Aslanov Jasurbek
5 ноя 2017, 13:33
"Бавария" форварди Роберт Левандовски Бундеслиганинг 11-турида Дортмунднинг "Боруссия" клуби устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.
Польшалик ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
"Ўйин ҳужумларга бой бўлди. Иккала жамоа ҳам кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Биз учта гол урдик. Бу муҳим ғалаба яхши формада эканлигимизни кўрсатади" - дейди Левандовски.