Левандовски "Бавария" ҳақида: "Клуб ва шаҳар мен учун уйимдек, аммо..."

Aziz Tukhtamuradov
8 июн 2022, 09:44
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Бавария"дан кетиши ҳақида гапирди.

"Бу ҳақида кўп гапиришни истамайман. Мен "Бавария"ни жуда ҳурмат қиламан, биз сўнгги 8 йили ичида кўп нарсага эришдик. 

Клуб ва шаҳар мен учун уйимдек. Бу ерда майдонда ва унинг атрофида ажойиб инсонларни учратдим. Аммо кетиш - футболнинг бир қисми. Агар менга ўзгаришлар кераклигини ҳис қилсам, бу ҳақида айтишим лозим. Бу менинг қарорим. 

ОАВ дунёси ва футбол дунёси - бошқа-бошқа нарсалар. ОАВда миш-мишлар кўп тарқалади. Футбол дунёсида эса жимлик муҳим, айниқса трансферлар ойнаси вақтида. 

"Бавария"га барча яхши тилакларимни тилайман, раҳбарият ҳалиям шундай ўйлаётганига шубҳаланаётганим йўқ. Шунинг учун ҳам биз келишувга эриша оламиз", - деди ҳужумчи. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru