Левандовски "Барселона" билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди

Alisher
4 июн 2022, 17:17
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона" билан шартнома шартлари борасида келишувга эришди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришди.

"Барса" ва "Бавария" трансфер нархини келишиши қолди.

Полякка шунингдек "Реал", ПСЖ ва "Челси" қизиқиш билдирган эди. Аммо, футболчининг ўзи Каталония клубида ўйнамоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano