

Поляк эрталабки машғулотларда жамоадошлари билан хайрлашди, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Олдинги уч машғулотга кечикиб келган 33 ёшли футболчи бу сафар ўз вақтида келди.
Левандовски "Барселона" билан яқин 24 соат ичида шартнома имзолайди.
Олдинроқ, "Барселона" ва "Бавария" Робертнинг 45+5 млн евролик трансфери борасида келишувга эришгани маълум бўлган эди. Унинг шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан 2025 йилга қадар мўлжалланади.



