UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Левандовски арча тагига қўйиладиган янги йил совғалари ҳақида эслади Янгиликлар

Левандовски арча тагига қўйиладиган янги йил совғалари ҳақида эслади

Роберт Левандовски "Бавария" клуби расмий сайтига янги йил байрами, хусусан Рождество ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рождество жуда яқин. Байрамни қандай нишонлашни режалаштиряпсиз?
- Оиламиз билан 2-3 кунга Польшада тўпланамиз. Оилам, онам, рафиқамни уйдагилари ва опамнинг қариндошлари билан биргаликда йиғиламиз. Тахминан 15га яқин бўламиз. Ҳар йили қаерда йиғилишни ва янги йил байрамида нима қилишни ўзаро муҳокама қиламиз. Рафиқам эса байрамга тараддуд кўриш ишлари билан фаол шуғулланади. Бу вақт, байрам мен учун жуда муҳим. Сабаби, мен Польшада жуда кам вақт бўламан. Шу боисдан ҳам бу вақтдан, оилам билан ўтказаётган дамдан жуда унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Оила даврасида бўлиш ўзгача завқ беради.

- Болаликдаги рождестводан қандай хотиралар қолган?
-Ажойиб дамлар. Ўшанда барчамиз биргаликда йиғилардик, чиройли кайфият, байрам шукуҳи уфуриб турарди. Онам доим Польшанинг 12 хил миллий таомларини тайёрларди. Шўрва, гўшт, балиқ, десерт... Ўшанда ёш эдим ва жуда кам овқат тановул қилардим. Энг кўп йийдиган ва ёқтирган таомларим - пишлоқ, ветчина бўларди. Ҳозир эса барчаси бошқача. Кечаси соат 11да ёки тунга яқин черковга борамиз ва кейин ухлаймиз.

- Совға улашиш жараёни қандай бўлган?
- Бизда шундай одат бор: кечки овқатга ўтирган пайтимиз, совғалар арча тагида қўйилган бўлади. Қоида шундай, аввал таом, кейин совғаларни кўришга навбат тегади. Бу пайт болаларнинг сабри синалади (кулади). Шу боисдан ҳам барча кечки овқат тугашини интиқлик билан кутади. Барча ота-онамиздан рухсат тегадиган пайтни кутарди. Рухсат берилганидан сўнг катта қизиқиш билан совғаларни очиб кўрардик.

- Ҳозир оила бошлиғисиз, фарзандингиз бор. Эндиликда рождество байрами сиз учун нималари билан фарқ қилади?
- Қанча ёшинг ўтиб боргани сари оила даврасида бўлиш нақадар муҳимлигини тушуниб етаркансан. Байрам куни биргаликда тўпланиш, вақтни самарали ўтказиш ва яқинлар билан бўладиган суҳбат завқ беради. Бу вақтдан унумли фойдаланиш ва роҳатланиш керак. Ҳозирги замонда вақт тезлик билан учиб бормоқда. Ҳар қандай замонда ҳам янги йил байрами ўзгача аҳамиятга эга ва оила даврасида бўлиш икки ҳисса ёқимли.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика