UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  0 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Левандовски 43 та гол уриб, шахсий рекордини такрорлади Янгиликлар

Левандовски 43 та гол уриб, шахсий рекордини такрорлади

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига доирасидаги "Фортуна"га қарши ўйин(5:0)да дубль қайд этди.

31 ёшли польяк учрашувнинг 43-дақиқасида Томас Мюллернинг пасини голга айлантирди, шунингдек, 50-дақиқада Серж Гнабрининг узатмасидан кейин иккинчи голини урди.

Левандовски Германия чемпионатидаги 28 ва 29-голларини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. У турнирнинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги "Лейпциг" вакили Тимо Вернер эса рақиб дарвозасига 24 та тўп киритган.

Умуман олганда, Левандовски клуб учун барча турнирларда мавсумнинг 37 ўйинида 43 та гол урди. Бу орқали у шахсий рекордини такрорлади. Роберт 2016/17 йилги мавсумда 47 ўйинда 43 та гол урган.

Бундан ташқари, Левандовски ҳозирда Бундеслигада мавжуд жамоаларнинг барчасига гол уришга эришди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика