

"Тулкилар" раҳбарияти тез орада ўйинчи билан янги битим борасида музокараларни бошлайди. Клуб у билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи.
Тилеманснинг "Лестер" билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Юри ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 38та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.



