

“Мэддисон бир кун келиб барибир МЮга ўтади. Бу жаҳон даражасидаги футболчи. У ўсишда давом этади ва янада кучли бўлиб боради. Жеймс ҳақиқатда жуда яхши ўйинчи. Унда ҳамма нарса бор. Тезкор фикрлайди. У алдаб ўта олади, кичик устунлик ҳолатида ҳам тўғри позиция танлайди. Юқори футбол билимига эга футболчи. У майдонни ажойиб кўра олади”,—дейди Симпсон.



