"Лестер" Жеймс Мэддисонни камида 80 млн фунтга сотишга тайёр

Alisher
3 окт 2019, 13:40
"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон билан хайрлашишга тайёр.

Футболчи "Манчестер Юнайтед" скаутлари нишонига тушган ва "қизил иблислар" келаси ёзда уни сотиб олишлари мумкин.

"Тулкилар" футболчини таркибида кўришни хоҳлаётган клубларга уни камида 80 миллион фунтга сотишларини маълум қилишди.

Мэддисоннинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

22 ёшли футболчи "Лестер" таркибига 2018 йилда "Норвич" сафидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN