

"Sky Sports" нашри хабарига кўра, "Лестер" тез орада ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон ва ҳимоячи Чағлар Сеюнчу билан шартномани янгилайди. "Тулкилар" ҳар икки футболчининг маошини оширишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Мэддисон ва Сеюнчу билан имзоланган амалдаги битимлар 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.
Аввалроқ англиялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед", туркиялик ҳимоячи учун эса "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалаганди.



