Леонид Кучук: «Денисовнинг кичик жароҳати бор эди»

Narzulla Saydullayev
4 май 2014
Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Леонид Кучук «Зенит»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
- Нима учун Диарра бугун захирадан майдонга тушди?

– Сиз жароҳат олгансиз. Дарҳол ўйнай оласизми? Шифокорга борасиз, сизга ташҳис қўйишади. «Анжи» билан ўйинда Сердеров Диаррага кучли зарба берди. Ласс атига икки кун умумий гуруҳда шуғулланди холос.

У тажрибали ўйинчи, бизга ёрдам бериши мумкин эди, аммо бутун ўйинга кучи етмасди. Виталий Денисов билан ҳам шундай вазият эди: захирамизда уни ўрнини боса оладиган қанот ҳимоячиси борлиги учун уни захирада қолдирдим, - дейди Кучук.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru