Леонарду Жардим "Марсель" устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Aslanov Jasurbek
31 окт 2019, 17:05
"Монако" клуби бош мураббийи Леонарду Жардим Франция лига кубоги доирасида "Марсель"(2:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

— Биз учрашувнинг биринчи бўлимини жуда яхши ўтказдик, — дейди Жардим L`Equipe нашрига берган интервьюсида. — Мен жамоамнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Келаси учрашувларда ҳар бир футболчига имконият тақдим этилади. Ҳамма буни тушуниши ва машғулотларда бор кучини сарф қилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L`Equipe