Лено: "Артета менинг ўйинларга тушмаётганим сабабини айтмади"

Mirjalol Normatov
29 сен 2021, 22:32
"Арсенал" посбони Бернд Лено жамоадаги ҳолатидан мамнун бўлмаяпти.

"Менинг таркибга киритилмаётганим сабаби айтилмади. Бу менинг қандай ўйин кўрсатаётганимга боғлиқ эмас. Бош мураббий у, барчасини ўзи ҳал қилади. Албатта, мен учун бу жуда оғир.

Лондон - жуда зўр жой, Милан ҳам ёмон эмас, Штутгартдаги уйимга яқин. Аммо айни дамда кетиш ҳақида ўйламаяпман. "Арсенал" ва Лондонда мен учун барчаси қулай.

Агарда қишга қадар ҳолат ўзгармаса олдимдаги таклифларни ўйлаб кўраман. Ҳозир эса бор эътиборимни ишимга қаратаман", - деди Лено.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal