Леннон "Халл Сити"га кўчиб ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2014, 10:19
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Аарон Леннон қишда клубни алмаштириши мумкин.
"Халл Сити" бош мураббийи Стив Брюс футболчини ўз клуби сафида кўришни истамоқда.

"Йўлбарслар" сафида "Тоттенхэм"нинг бир қатор собиқ ўйинчилари фаолият олиб боришмоқда. Булар ҳимоячи Майкл Доусон, ярим ҳимоячилар Том Хаддлстоун ва Жейк Ливермор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru