

"Evening Standard" хабарига кўра, мутахассис раҳбариятга бразилиялик билан шу ойдаёқ шартномани узайтирилиши кераклигини истамоқда. Айни дамда унинг шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган ва 1 январдан кейин бошқа жамоа билан шартнома имзолаши мумкин.
31 ёшли Виллиан 2013 йилдан буён "Челси" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 17 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.



