Лэмпард учинчи марта "Челси"ни бошқариши мумкин

Sherzod Nurmatov
28 мар 2025, 15:59
Фрэнк Лэмпард учинчи марта "Челси"га қайтиши мумкин, деб хабар берди OLBG.

Манбага кўра, ҳозирда "Ковентри"ни бошқараётган Лэмпард келаси мавсумдаёқ Премьер-лигада пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, Лемпард икки марта "Челси"га мураббийлик қилган ва у ерда трансфер тақиқи туфайли ёш футболчилар билан ишлашга мажбур бўлганди. Фрэнк "Ковентри"да ишончни оқлади ва Чемпионшипдан тушиб кетишга даъвогар жамоани 5-ўринга олиб чиқди.

Аввалроқ Лэмпард "Челси"га қайтиш имкониятидан воз кечиш қийин бўлишини айтганди, бироқ ҳозир у бутун эътиборини "Ковентри"даги ишига қаратган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: OLBG