UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  0 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0

Лемпард истеъфога чиқиш арафасида Янгиликлар

Лемпард истеъфога чиқиш арафасида

"Эвертон" раҳбарияти жамоанинг АПЛдаги натижаларидан норози.

Шанба куни "Вест Хэм"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг "ирислар" 19-ўринда бормоқда. Жамоа эгаси Фарҳод Мошири Англия терма жамоасининг собиқ юлдузи Френк Лемпардни ишдан бўшатиш имкониятини муҳокама қилиш учун фавқулодда бошқарув кенгаши йиғилишини чақирди, деб ёзмоқда "The Sun".

"Эвертон" раҳбарияти молиявий босим остида. Шундай экан, жамоани АПЛда сақлаб қолиш жуда муҳим. Жамоа хўжайинлари Лэмпард вазиятни ўзгартира олишига ва "ирислар"ни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолишга ишонмаяпти. Мошири аллақачон учта номни шорт-листга киритган: Шон Дайч, Нуну Эшпириту Санту ва "Эвертон" афсонаси Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси "Ди Си Юнайтед" бош мураббийи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" АПЛда сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойида ғолиб чиққанди. Ғалабасиз серия 8 та учрашувга етди. 20 тур давомида "ирилар" атиги 15 очко тўплади. "Эвертон"нинг навбатдаги ўйини Лондоннинг "Арсенал" жамоасига қарши бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика