Лэмпард "Челси" раҳбариятидан РПЛдаги ҳужумчини сотиб олишни сўради

Alisher
1 янв 2020, 14:35
ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Футболчи "Челси"нинг январь ойидаги асосий нишонларидан бўлиб турибди.

Сабаби, Лэмпард ҳозирда "РБ Лейпциг"дан Тимо Вернер ва "Лион"дан Мусса Дембелеларни трансфер қилиш қийинлигини тушуниб турибди.

Шу сабаб, у раҳбариятдан ЦСКА ҳужумчисини сотиб олишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Чаловга бундан аввал "Брайтон" ва "Кристал Пэлас" клублари қизиқаётгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: express.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›