Лэмпард: “Барчасини тез ўзгартириб юборадиган “сеҳрли таёқча” йўқ”

Eldor Akmurzayev
9 фев 2022, 08:00
АПЛ 24-турида “Эвертон” сафарда “Ньюкасл”га ютқазиб (1:3) қўйди.

Бу Фрэнк Лэмпард учун мерсисайдликлар бошқарувидаги илк мағлубият бўлди.

“Албатта, ҳозир футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи жуда паст даражада. Бу бизга ҳалақит қилмоқда. Ёмон натижа қайд этаётган клубга келдим. Буни дарҳол тузатиш учун “сеҳрли таёқча” мавжуд эмас. Бу АПЛ – бу ердан осон эмас. Қилишимиз керак бўлган ягона нарса бу кўп меҳнат қилиш ва олдинга интилишдир”, дейди Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BT Sport