ЛегионерУз. Теҳронни тенг иккига бўлган ўйинда Сервер Жепаров жамоаси “Персеполис”ни таслим қилди
02 мар 2018 10:11
Янгиликлар
ЛегионерУз. Теҳронни тенг иккига бўлган ўйинда Сервер Жепаров жамоаси “Персеполис”ни таслим қилди
Бир тур аввал соврин учун кураш олиб бораётган “Фулад” майдонида 4 та гол урган Жепаров жамоадошлари, бу сафар пойтахт дербисида зафар қучишга эришди.
“Майдондаги атмосфера шунчаки супер эди. Уни сўз билан таърифлашим қийин. Менимча, ҳар қандай футболчи шундай шароитда тўп суришни орзу қилади”, — дейди Сервер Жепаров. Чиндан ҳам “Озоди” садионидаги муҳит Теҳрон тенг иккига бўлинганини кўрсатиб турганди: “кўклар” ва “қизиллар”.
“Персеполис” таъқибчиларидан катта фарқ билан ўзиб кетганди. 24 та учрашувда улар фақатгина 1 марта мағлубият аламини тотиб кўрди. Жамоанинг ҳақиқий кучи “Насаф”га қарши ўйинда ҳам кўринди. Теҳрон дербисининг биринчисида “Персеполис” 1:0 ҳисобида зафар қучганди ва номинал мезбонлар пенальтидан гол урганди. Ўшанда германиялик мутахассис Шефер Серверни 86-дақиқага келибгина майдонга туширганди.
Бу сафар Жепаров учрашувни бошланғич таркибда ўтказди ва 80 дақиқа тўп сурди. Аввалроқ Теҳрон дербисини Эрон футболининг 100 йиллик тантаналарида иштирок этаётган ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам стадиондан кўриши борасида хабарлар чиққанди. Мана шу ўйинда “Истиқлол” биринчи даврадаги мағлубият аламини олди.
Эстеглал Тегеран Вурия Гафури - 44' |
Про Лига - Персидский залив . 25-тур 01/03/2018, 17:15 0
:
1
Тугади
|
Персеполис |
“Истиқлол” кетма-кет 4 та жиддий ўйинда иштирок этди. Турнир жадвалида кучли учликни якунлаб турган клубни 6 март куни яна бир жиддий синов кутиб турибди. Шу куни теҳронликлар сафарда Умар Абдулраҳмон, Аҳмад Ҳалил каби футболчилари бор бўлган “Ал-Айн”га қарши саф тортади.
Championat.asia статистикаси
Жепаров “Истиқлол”нинг асосий фигураси бўлишда давом этади. Мамлакатнинг энг олди жамоаларидан бирида шундай мавқега чиқиб олганиёқ унинг аслида қандай футболчи эканидан далолат беради.
Фикрлар