ЛегионерУз. Сергеев жамоаси 2 та, Ҳайдаров жамоаси 7 та гол фарқи билан мағлуб бўлди
04 фев 2018 11:50
Янгиликлар
ЛегионерУз. Сергеев жамоаси 2 та, Ҳайдаров жамоаси 7 та гол фарқи билан мағлуб бўлди
Бир кун аввал Отабек Шукуров тўп сурадиган “Шаржа” бемалол ютиши мумкин бўлган ўйинини бой берган бўлса, кеча Игорь Сергеевнинг “Ал-Дафра”си Сардор Рашидовнинг эндиликдаги собиқ клуби “Ал-Жазира”дан таслим бўлди. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган Игорь Сергеев ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бироқ унга БАА чемпионати гол уриш ҳозиргача насиб қилаётгани йўқ. Кўринишидан, Сергеев келажаги ҳақида қайғуриб, ўзи чин маънода борини берадиган клуб топиши керак.
Аль-Джазира Yaser Al Juneibi - 73', Romarinho - 75', Аль-Хаджери Ахмад Мабхут - 83' |
Лига Арабского залива . 15-тур 03/02/2018, 21:00 1
:
3
Тугади
|
Аль-Дхафра Саид Салем Аль-Кутайри - 85' |
Азиз Ҳайдаров жамоадошлари учун айниқса 15-тур оғир келди ва улар мавсумдаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Юлдузларга тўла “Ал-Айн”га қарши ўйинда “Ажман” футболчилари жавобсиз 7 та гол ўтказиб юборди.
Аль-Аин Hussein El Shahat - 8', Маркус Берг - 14', Hussein El Shahat - 25', Кайо - 30', Rayan Yaslam Al Jaberi - 51', Ахмад Халил - 77', Hussein El Shahat - 82' |
Лига Арабского залива . 15-тур 03/02/2018, 18:20 0
:
7
Тугади
|
Айман |
“Рақиб тезкор гол урди ва ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Бир нарса дейиш қийин, чунки футболчилар ўта жиддий хатоларга йўл қўйди ҳам деб бўлмайди. “Ал-Айн” сафида индивидуал маҳорати эвазига ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар кўп эди. Бизга қарши ўйинда уларнинг барчаси юқори савияда тўп суришга эришди, яъни, ўйини чиқди ҳаммасини. “Ал-Айн” шу вақтгача 15 та имкониятдан 2—3 та гол уриб келган бўлса, бизга қарши ўйинда 10 та имкониятдан 7 марта фойдаланди”, — деди Ҳайдаров.
Биз биламизки, араб жамоалари муваффақиятсизликка асосан легионер футболчиларни айбдор сифатида кўрсатади. Дебютант “Ажман” сафида Ҳайдаровдан ташқари 3 нафар бразилиялик ва бир нафардан Мали ҳамда Буркина-Фасодан футболчилар бор. “Аш-Шабаб”дан олиб келинган Ҳайдаровнинг нафақат “Ажман” сафида, балки бутун Амирлик чемпионатида обрўси баланд экани кўпчиликка маълум. У бежизга 7 йилдан буён мунтазам асосий таркиб футболчиси бўлиб келмаяпти. Арабларнинг “Ҳайдарўўв” деб, уни ҳурмат билан тилга олишларини Амирликлардаги қолган ўзбекистонликлар ҳам кўп бор тасдиқлайди.
“Ўйинда ҳеч қандай хатога йўл қўйганим йўқ, 3 та голли пас бердим деб ўйлагандим, аммо жамоадошларим ура олишмади. Шу жамоа сафида эканманми, демак, барчамиз бирдек айбдормиз. Ўйин тугаганидан кейин бир жойда туриб қолдим. “Ал-Айн”да дўстларим кўп, улар келиб ўраб олишди, кайфиятимни кўтармоқчи бўлишди. Аммо 7 та гол фарқи бу барибир оғир. Ечиниш хонасига клуб раҳбарияти кириб келиб, қолган футболчилар олдида менинг кайфиятимни кўтаришга уринишди, айбим йўқлигини, бугун бор кучим билан ўйнаганимни тан олиб чиқиб кетишди.
Биласизми, “Ал-Айн” БААнинг йирик жамоаси, “Ажман” эса тескариси. Кечаги ўйинда мана шу фарқ яққол кўриниб қолди. “Ал-Айн” стадионида ўзингиз соғинган катта футбол ҳавосини ҳис қиласиз ва 100 эмас, 200 фоиз куч билан ўйнамоқчи бўласиз. Бир тарафдан алам қилди, 5 та гол фарқи билан ютқазиб турибмиз, югуриб юрибман прессинг қиламан деб, аммо шу куни руҳан енгилиб қўйди жамоа. Футболчиларни танимай қолдим, бақирдим, яхши гапирдим, бош эгмасликка ундамоқчи бўлдим. Ўйиндан аввал маҳаллий ОАВ “Ал-Айн”ни роса қиздирганди, “Ажман” бугун очко олади, улар сюрприз тайёрлаган ва ҳоказо қабилидаги гаплар ҳамма жойни босиб кетди. Бу нарса “Ажман”га акс таъсир кўрсатди, “Ал-Айн” футболчилари эса аксинча, ўзларини кўрсатиб қўйиш учун ҳам югуришди”, деб айтиб ўтди Ҳайдаров биз билан суҳбатда.
Ўзбекистонлик футболчининг ёши ўтиб боряпти. У келажакда “Ал-Айн” каби йирик клубда тўп сурадими ёки фаолиятида кескин ўзгаришга қўл урадими, маълум эмас. Аммо уни Амирликларда ҳурмат қилишади, футболкасини тинимсиз сўрашади, чемпионатда узоқроқ қолишини исташади. Ҳайдаров ўз йўлини танлаб бўлган ва ўша йўлда оғишмасликка ҳаракат қилаётган футболчи. “Ажман” эса лигада жон сақлаб қолса, дўпписини осмонга отадиган клуб. Муҳими, қандайдир мағлубият ёки муваффақиятсизликлардан кейин Ҳайдаров бармоқ учида кўрсатилмайди. Легионерлар орасида у мана шундай даражага чиқиб улгурган.
Championat.asia статистикаси
Фикрлар