UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  19 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  54 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1

Легионерлар: Турсунов ва Жепаров гол урди, Денисовда 90 дақиқа Янгиликлар

Легионерлар: Турсунов ва Жепаров гол урди, Денисовда 90 дақиқа

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
20-сентябрь куни Россия Премьер-Лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда сафарда ЦСКАга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. ЦСКАнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Денисов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

«УФА» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ушбу тур ўйинида жамоаси заҳирасида қолган.

УКРАИНА
20 сентябрь куни Украина премьер-лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Сафарда Запарожьенинг «Металлург» клубига қарши тўп сурган «Ворскла» йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига эса, 72-дақиқада Санжар Турсунов муаллифлик қилган.

ЖАУБИЙ КОРЕЯ
21 сентябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 27-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз ҳисобида навбатдаги голини ёзиб қўйишга эришди. Айни дамда Лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Сеонгнам» ушбу турда «Жеджу Юнайтед» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонларнинг учрашувдаги ягона голига эса, 49 дақиқада Жеапаров муаллифлик қилган.

ҚОЗОҒИСТОН
Қозоғистон Премьер-Лигасида плей-офф баҳслари давом этмоқда. 20 сентябрь куни сафарда «Остона» клубига қарши майдонга тушган Қарағанданинг «Шахтер» клуби 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эслатиб ўтамиз, «Шахтёр» сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар - Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломовлар тўп суришмоқда. «Остона»га қарши учрашувда Мурзоев тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Саломов 79 дақиқа майдонда тўп сурган.

БАА
20 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 2-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида меҳмонда «Ал Аҳли» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда Ҳайдаров жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика