UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  10 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Легионерлар: Шацкихдан рекорд, Турсуновдан навбатдаги гол Янгиликлар

Легионерлар: Шацкихдан рекорд, Турсуновдан навбатдаги гол

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.
РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, ўтган ҳафтада ўз жамоаси сафида Европа Лигаси 2-тур ўйинида майдонга тушди. Ўз майдонида Англиянинг «Эвертон» клубини қабул қилган «Краснодар» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аҳмедов ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

УКРАИНА
4 октябрь куни Украина Премьер-Лигасининг 8-тури доирасида «Заря» клубига қарши ўйинда рақиб дарвозасига ўзининг навбатдаги голини (Украина Чемпионатлари тарихидаги 124-голини) киритди ва Сергей Ребровга тегишли бўлган рекордни (123 гол) янгилади. Шу тариқа, 36 ёшли ҳужумчининг Украина Чемпионатлари тарихидаги голлари сони 124тага етди ва бу борада Премьер-Лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Полтаванинг «Ворскла» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов мазкур турда ўз ҳисобига яна бир гол ёзиб қўйишга эришди. Сафарда Луцкнинг «Волинь» клубига қарши тўп сурган «Ворскла» йирик - 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонларнинг ўйиндаги илк голига эса 78-дақиқада Санжар Турсунов муаллифлик қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

4 октябрь куни Жанубий Корея К-Лигасида 30-тур баҳслари бўлиб ўтди. «Сеонгнам» клубида ўйнаётган миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз майдонида чемпионат етакчиси «Чонбук Моторз» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда Жепаров жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.

БАА

20 сентябрь куни БАА Про-Лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур турда ўз жамоаси сафида ўз майдонида «Ал Вахда» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб 90 дақиқа тўп сурди. «Аш Шабоб» учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика