UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Германия терма жамоасининг янги сардори маълум  0 09:21"Ал Насср" "Челси" футболчисини 23 миллион еврога сотиб олди  0 08:52Легионеримиз жароҳат сабабли Ўзбекистон МТЖнинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  5 08:24ПСЖ футболчиси "Ал Иттиҳод"га кўчиб ўтди  0 07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  2 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  7 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   12 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  19 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  6 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  16 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  12 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   13 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  9 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди Янгиликлар

Легионерлар: Кападзе ҳамда Бақоев ўз жамоалари сафида гол уришди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
20 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 9-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Волга» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Волга» жамоаси ғалаба қозонган.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйинда Локомотив 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.


ҚОЗОҒИСТОН
21 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Ордабаси» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, «Иртиш»нинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда, Бақоев ўйиндаги биринчи голга муаллифлик қилди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар ўз майдонида «Остона» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги дастлабки голни, учрашувнинг 27-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячи Темур Кападзе киритди. Кападзе ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Гейнрих ўйиннинг 45 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
21 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз майдонида «Дальян Арбин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
21 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Иккинчи даврадан бошлаб К лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 21 сентябрь куни сафарда «Гангвон» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 84 дақиқада алмаштирилди. «Сеонгнам» сафар учрашувида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 7-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Сумгаити» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 24-дақиқада жароҳати туфайли алмаштирилди. Учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

БАА
21-22 сентябрь кунлари БАА чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 2-тур ўйинида сафарда «Ал Шаржа» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
20 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да 2-тур ўйинлари ўтказилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 2-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.


Легионерларимиз ҳақида форумда муҳокама қилинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика