UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  10 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  21 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  13 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  22 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровдан гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди Янгиликлар

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровдан гол, Лобанов “Персеполис”да дебют қилди

Ўтган ҳафта хориж чемпионатларида тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

Россия

Москванинг “Локомотив” клубида тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов айни кунларда клуб билан БААнинг Абу Даби шаҳрида йиғинда иштирок этмоқда. “Локомотив” клуби йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Жумладан, 22 январь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Локомотив” йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Денисов эса асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

БАА

БААнинг “Ал Шабаб” клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА Про-Лигаси 15-турида жамоасига ғалаба келтирган ягона гол муаллифига айланди. Ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилган “Аш Шабоб” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 87-дақиқада Азиз Ҳайдаров пенальтидан киритди. Миллий терма жамоа ярим ҳимоячиси учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ҳаракат қилди.

Янги мавсум олдидан БААнинг “Ал Шааб” клубига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 15-турда ўз майдонида “Фужайра” клубига қарши учрашувда майдонга тушди. Учрашувда “Ал Шааб” йирик 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Шавкат Муллажонов учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

Эрон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов Эроннинг “Персеполис” клубида дебют учрашувини ўтказди. “Персеполис” 23 январь куни Эрон Кубоги доирасида ўз майдонида “Сайпа” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Александр Лобанов мазкур учрашувда “Персеполис” сафида дебют қилди. Асосий таркибда майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Қатар

Қатарнинг “Ал Жайиш” клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 21 январь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида йиғин ўтказаётган Россиянинг “Зенит” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувда “Зенит” йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сардор Рашидов “Ал Жайиш” сафида асосий таркибда майдонга тушди ва бир бўлим ҳаракат қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика