UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  3 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20

Легионер танлашни билмайдиган "Локомотив" Янгиликлар

Легионер танлашни билмайдиган "Локомотив"

Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" жамоаси бугун иккита трансферни амалга оширганини эълон қилди.

Ўзбекистоннинг кетма-кет уч бор чемпионига айланган "темирйўлчилар" ўз сафларига икки нафар легионер футболчилар - Йован Жокич ва Филип Райевацни қўшиб олди. Биласиз, Йован Жокич ўтган мавсумда юртимизга келди ва АГМК таркибида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турди. Шу боисдан ҳам "Локомотив" ушбу футболчининг хизматларига қизиқиб қолди. Филип Райевац эса "Локо"га қадар "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" жамоаларидаги фаолияти орқали барчага яхши таниш.

Ўзбекистон чемпиони ва ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаши аниқ бўлиб улгурган ягона вакилимиз ҳисобланган "Локо"ни мазкур трансферлар қанчалик кучайтиради ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Мен эътибор қаратмоқчи бўлган жиҳат бошқа нарсада. Яъни, "Локомотив" жамоасининг легионер танлашда нуноқлиги ҳақида.

Нега бундай деяпман?

Биринчидан, "Локомотив" жамоасида ҳар трансфер ойнасида қандайдир легионер футболчи келади. Келаси трансфер бозори пайтида ёки чемпионат ўртасида ўша легионер клубни тарк этади. Бу жараён 2012 йилдан буён мунтазам давом этиб келмоқда.

"Локо"да яхши, ўзини кўрсатган ва 1 мавсумдан узоқроқ ўйнаб кетган легионерлар ҳам йўқ эмас. Масалан Кахи Махарадзе. Тўғри, Махарадзени Ўзбекистон чемпионатига "Локо" олиб келган. Лекин шуни унутмаслик керакки, Махарадзе "Пахтакор"да бизнинг чемпионатдаги ўлчов бўйича топ футболчига айланган легионер. Кейинчалик "Локо"нинг янги даврида ушбу тажрибали футболчи яна ортга қайтарилди ва жамоа ўз тарихида илк бор чемпионга айланди ҳамда кетма-кет 3 йил шоҳсупадан пастга тушмади. Яъни, Махарадзени янги даврдаги "Локо"нинг селекцион меваси дейиш бироз эриш туюлади.

Янги даврдаги "Локо"га, янаям аниқроғи 2012 йилги мавсумдан буёғига жамоага жами 24 нафар легионер футболчилар олиб келинди. Эътибор беринг, 6 мавсумда 24 легионер! Ўшалардан фақатгина Неманья Яничич ўзини оқлади ва ҳимоячи 1 мавсумдан кўпроқ жамоа шарафини ҳимоя қилишга эришди. Махарадзе эса ҳали таъкидлаганимиздек аввалги "Локо" орқали чемпионатимизга келган ва "Пахтакор"да тобланган футболчи.

2012 йилги мавсумдан буёғига жамоага келган легионерлар ичидан Акмал Холматов ҳам "темирйўлчилар" шарафини 1 мавсумдан кўпроқ ҳимоя қилган. Биласиз, Акмал Холматовни ҳам Ўзбекистон чемпионатига "Локо" эмас, балки "Нефтчи" олиб келган. Яна бир легионер футболчи, аниқроғи "Олмалиқ"дан "Локо"га ўтган Евгений Гоголь ҳам "Локо"да бир мавсумдан кўпроқ ўйнаган футболчи саналади.

Қизиғи, "Локо" адашмайдиган легионерлар асосан аввал Олий лигамизда бошқа жамоалар орқали яхши синалган ва тобланган футболчилар. Уларнинг кўп қисми Олмалиқ бекати орқали "Локо"га келишаётгани ҳам эътиборга молик ҳолат.

Лекин "Локомотив" олиб келган легионерлар ичидан бирорта пичоққа илинадиган футболчини топиш муаммо. Шу вақтга қадар қанчадан-қанчадан легионерлар келиб-кетмади дейсиз. Доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган, ҳозирги кундаги энг асосий клубимизнинг селекция ишлари жуда ачинарли ҳолатда десак муболаға бўлмайди.

Қизиғи, "темирйўлчилар" олиб келадиган легионерларнинг даражаси ва савияси ҳечам "Локо"га мос эмас. Аксинча, уларнинг аксарияти хаттоки ўрта даражадаги маҳаллий футболчилар билан бўлаётган рақобатга ҳам дош бера олишмаяпти.

"Локо"да трансферлар, селекция ишлари билан ким шуғулланади? Жамоада селекцияга жавобгар мутахассис борми? Нега улар бундай савиясиз легионерларни қалаштириб ташлашмоқда? Бундан жамоа қанчалик наф кўряпти? Охирги йилларда жамоага келган легионерлар ва уларнинг ўйинлари қанчалик таҳлил қилинади? Бу борада клуб раҳбарияти қандай фикрда? Наҳотки чемпион жамоа трансферлар билан шуғулланадиган яхшироқ скаутни олиб кела олмаса? Менимча, "Локо"да легионер танлайдиган яхшигина скаутга эҳтиёж бор.

2012-2018 йиллар мобайнида "Локо"да Харен Оганесян, Ҳаким Фузайлов, Вадим Абрамов, Мирко Еличич/Андрей Микляев ва Андрей Фёдоров каби мураббийлар ишлашди. Қизиғи, барча мутахассислар ўз даврида ҳеч бўлмаганда биргина легионер футболчини "Локо"га олиб келди. Мисол учун, ўтган мавсумнинг ўртасида жамоани қабул қилиб олган Андрей Фёдоров ҳам трансфер ойнаси пайтида бир легионерни (Погребняк) олиб келди ва мазкур футболчи чинакамига захира футболчиси сифатида мавсумни кузатди. Юқорида саналган мутахассислар даврида келган деярли барча легионерлар аксарият вақтини захира ўриндиғида ёки томошабинлар қаторида ўтказишди.

Тўғри, легионер футболчини танлаш кўп жиҳатдан омадга ҳам боғлиқ. Лекин бу қадар кўп футболчидан ҳеч бири "Локо"да ўз ўрнини топа олмаганини фақатгина омадга юйиш нотўғри. Бу кўп жиҳатдан легионер танлашдаги салоҳиятга ҳам боғлиқ аслида. Ёки легионер олиб келишдан кўзланган мақсад ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Умид қиламизки, "Локо"да мазкур масала бўйича клуб раҳбарияти чуқур таҳлил ўтказади ва керакли хулосага келади. Аввалги "Локо"да молиявий имкониятлар ҳозиргидек бақувват ва барқарор бўлмаган бўлсада, жамоа сафида ўшанда бир қатор малакали ва легионер мақомига мос тушадиган футболчилар ўйнаб кетишган. Улардан бири сифатида шубҳасиз тажрибали посбон, россиялик Александр Филимоновни кўрсатиш мумкин. Ёки бразилиялик Эвертон Кавалкантени ҳам шу қаторга қўшса бўлади. Ҳар ҳолда ҳозирги "Локо"да Эвертон Кавалканте даражасидаги легионер келгани йўқ. Охирги 6 йилдан буён "Локо"га ўйнаш учун келаётган легионерларнинг аксарияти шунчаки сайёҳ сифатида юртимизни айланиб кетишмоқда. Улар ичида омади чопган ва мавсум якунига қадар қолган чемпионга айланган футболчилар ҳам йўқ эмас. Масалан Николай Погребняк.


"Локомотив"да ўйнаган барча легионерлар рўйхати:
Филип Райевац (2019 йилдан бошлаб)
Йован Жокич (2019 йилдан бошлаб)
Чо Сук Жаэ 2 ўйин
Погребняк 2 ўйин
Нивалдо 7 ўйин, 1 гол
Йелич 19 ўйин, 1 гол
Муҳаммад Коне 17 ўйин
Кризо 2 ўйин
Олабиран Муйва 5 ўйин, 1 гол
Артур Геворкян 14 ўйин, 1 гол
Славен Степанович 2 ўйин
Неманья Яничич 40 ўйин (2 мавсум)
Кахи Махарадзе 120 ўйин, 7 гол (5 мавсум)
Руслан Корьян 10 ўйин, 2 гол
Дамир Кояшевич 8 ўйин, 1 гол
Андрей Кожокарь 5 ўйин
Вячеслав Шевченко 7 ўйин, 1 гол
Акмал Холматов 31 ўйин, 10 гол (2 мавсум)
Евгений Гоголь 28 ўйин, 2 гол (2 мавсум)
Алан Кусов 1 ўйин, 1 гол
Олександр Оника 11 ўйин
Мустафо Бинди 6 ўйин, 1 гол
Максим Казанков 21 ўйин, 2 гол
Жора Аганесян 17 ўйин, 4 гол
Ромик Хачатерян 12 ўйин
Артурас Фоменко 11 ўйин, 5 гол


2012 йилдан аввалги "Локо"да ўйнаган легионерлар рўйхати:
Аран Восканян 12 ўйин, 3 гол
Александр Филимонов 48 ўйин (2 мавсум)
Сергей Литовченко 13 ўйин
Ненад Петрович 18 ўйин, 1 гол (2 мавсум)
Юсуф Оразмамедов 3 ўйин
Аҳмед Аллабердиев 7 ўйин, 1 гол
Питер Вейрош 12 ўйин, 4 гол
Иван Кучеренко 10 ўйин
Александр Малцев 23 ўйин, 1 гол
Евгений Земсков 17 ўйин (2 мавсум)
Эвертон Кавалканте 42 ўйин, 9 гол (3 мавсум)
Павел Матус 29 ўйин
Уилсон Тейшейра 20 ўйин, 2 гол
Окафор Обинна 3 ўйин


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика