

48 ёшли Гаритано “Леганес”да 2013 йилдан буён ишлаб келади. У жамоани Испания учинчи дивизионидан энг юқори дивизион – примерога олиб чиққан. Унинг жамоа бош мураббийи сифатидаги сўнгги беллашуви 20 май куни Испания чемпионатининг сўнгги турида “Бетис”га қарши бўлиб ўтади.
Чемпионат тугашига икки тур қолганда “Леганес” 40 очко жамғариб, турнир жадвалининг 17-поғонасини банд этган ва примерода қолиш вазифасини бажариб бўлган.



