UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  0 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  4 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  8 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  4 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Лебёф: “Шу руҳда давом этса, у симулянт сифатида тарихга киради” Янгиликлар

Лебёф: “Шу руҳда давом этса, у симулянт сифатида тарихга киради”

1998 йилда Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигига эришган Франк Лебёф ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг ЕЧЛ 5-турида “Ливерпул”га (2:1) қарши кечган баҳсдаги ҳаракатларини танқид қилди.

“Неймар – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири, аммо бу ўйинда унинг ҳаракатларини кузатиш уятли эди. Агар у шу руҳда давом этса, ажойиб футболчи сифатида эмас, “симулянт” сифатида тарихга киради.

Ҳакамнинг ўрнида бўлганимда унинг “провокация”ларига учмаган бўлардим. Унинг тўртта йиқилиш “саҳнаси”дан учтаси артистларникидек эди. Бунақа ҳолат кўпчиликни ғазабини келтирди.

У бизнинг давримизда тўп тепганида аллақачон фаолиятига чек қўйилган бўларди. Неймар мухлислар ва бошқа футболчиларни ҳурмат қилмаяпти. Мен ҳеч қачон Фирмино, Мбаппе ёки Кавани ўзини бу тариқа тутганини эслолмадим.

ЖЧ-2018 да ҳам у худди шундай ҳаракат қилди. Қачон бу ҳол тугайди? У “Ливерпуль” билан ўйинда яхши ўйин кўрсатди, аммо ҳар сафар унинг йиқилишларини томога қилиш ёқимсиз ҳолат бўлди. Менимча, уни жамоадошлари ва рақиб футболчиларининг фикри умуман қизиқтирмайди”, дея Лебёфнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика