"Лахвия" Тошкентда расмий машғулот ўтказди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015, 21:47
ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лахвия" учрашувидан олдин меҳмон жамоа ўйинолди расмий машғулотни ўтказди.
"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган машғулотлар белгиланганидан 1 соат кеч  бошланди. Бунга "Лахвия" жамоаси ўтирган самолётнинг пойтахтимизга ярим соат кеч қўнгани сабаб бўлди.

ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқасида Лаудруп шогирдлари асосан югуриш ва тикланиш машғулотларини ўтказишди. Ҳимоячи Даме Траоре оёғини боғлаган ҳолда машғулотларда қатнашди. Себастян Сория ва Аҳмад Ёсир эса Тошкентга келишмаган.

Қуйида машғулотларнинг фотогалереясини томоша қилинг.


Нарзулла Сайдуллаев
Фото: Толибжон Қосимов

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›