UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  5 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  1 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  36

"Лахвия" - "Бунёдкор". Бош ҳакам ҳақида Янгиликлар

"Лахвия" - "Бунёдкор". Бош ҳакам ҳақида

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Лахвия" - "Бунёдкор" ўйинига уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлади.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 12та ўйинда ишлаган. Шундан 5тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги ҳеч бир учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишмаган.

2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган.

2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Шу йил ОЧЛ 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Тракторсози” (2:1) ўйинини ҳам Ҳилоли бошқариб борди.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.

2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ. 4-тур. "A" гуруҳи
“ЛАХВИЯ” – “БУНЁДКОР”
8 апрель 2015. Доҳа. “Абдуллоҳ Бин Ҳалифа” стадиони. 21:30
Бош ҳакам:
Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли (Уммон)
Қанот ҳаками 1: Ҳамид Ал-Маяҳи (Уммон)
Қанот ҳаками 2: Муҳаммад Абдуллоҳ Муборак (Уммон)
Захира ҳаками: Мазарю Омар Муборак (Уммон)
Назоратчи: Хидоят Момбени (Эрон)
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика