Лаутаронинг трансфери "Барселона"га 70 млн еврога тушиши мумкин

Alisher
18 апр 2022, 13:10
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Милан жамоаси раҳбарияти аргентиналик футболчи билан 60-70 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Аммо, Мартинес учун бош даъвогар Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳисобланади.

24 ёшли форвардга шунингдек "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.

Мартинес жорий мавсум Милан жамоаси таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it