

Бу ҳақида «La Gazzetta dello Sport» маълум қилди.
Янги келишув беш йилга мўлжалланган бўлиб, 26 ёшли футболчи йилига 9 миллион евро ишлаб олади.
Лаутаро «Интер» сафида 2018 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жорий мавсум барча мусобақаларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол уришга эришди.



