Лаутаро Мартинес испан грандига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди
22 фев 2024 11:32
Янгиликлар
Лаутаро Мартинес испан грандига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди
"Интер" форварди Лаутаро Мартинес "Атлетико"га ўтиши амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб берди.
"Ҳақиқатдан ҳам 2018 йилда "Атлетико" билан шартнома имзолашга яқин эдим. Аммо, бу рўй бермади ва якунда "Интер"га келганимдан хурсандман. Жамоамиз ажойиб, ўсишда давом этяпмиз ва бу ер менга ёқади", — деди футболчи.
Лаутаро 2018 йилнинг ёзида "Расинг"дан "Интер"га 25 млн евро эвазига ўтганди.
26 ёшли ҳужумчи ўшанда буён "нерадзурри" сафидаги 270та ўйинда 125та гол ва 41та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар