Лаутаро коронавирусга чалинди

Оқил Абдубарноев
21 мар 2022
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесда коронавирус аниқланди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи арафасида Аргентина терма жамоасига чақирилишидан аввал ҳужумчида мусбат натижа қайд этилган. Аргентина 26 ва 30 март куни Венесуэла ва Эквадорга қарши майдонга тушади.

Форвард санитария протоколида кўрсатилган тартиб-қоидаларга амал қилади.

Лаутаро жорий мавсум А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: inter.it