Лаутаро "Барселона"га ўтишни истамоқда

Mirjalol Normatov
5 апр 2020
Ҳужумчи Лаутаро Мартинес "Интер"ни тарк этиши мумкин.

"Sport.es" хабарига кўра, футболчи ва клуб янги шартнома борасида келишувга эриша олишмаган. Январь ойида миланликлар футболчига йилига 4 млн евро маош таклиф қилишган. Аммо аргентиналик 2 баравар кўпроқ маблағ сўраган.

Энди эса 22 ёшли футболчи "Барселона"да Лео Месси билан бирга ўйнашни истамоқда.

Ўз навбатида "Барселона" Лаутарога йилига 10 млн евро маош беришга тайёр турибди. 

Олдинроқ "Интер" Лаутаронинг трансферидан 111 млн евро ишлаб олишни режалаштираётгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es