Лапортнинг "Ал Насср"даги маоши маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
20 авг 2023
Эмерик Лапорт Саудия Арабистонида камида 75 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячи 3 йиллик шартнома асосида "Манчестер Сити"дан "Ал Насср"га ўтишга рози бўлган. У йилига 25 миллион евро маош олади.

Якуний тафсилотларни томонлар ҳал қилишлари керак.

Лапорт яқин икки кун ичида Саудия Арабистонига етиб бориши хабар қилинмоқда.

АПЛнинг 2022/23 йилги мавсумида футболчи 12 та ўйинда майдонга тушган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Foot Mercato