

"Хави фикрини ўзгартирмаслигини ва июнь ойида кетишини таъкидламоқда, аммо... кўрамиз. Ҳали ҳам уни кейинги мавсумда сақлаб қолишга умид қиламан, аммо бу фақат унга боғлиқ", – деди Лапорта.
Аввалроқ Хави 2023/24 йилги мавсум якунида "Барселона" бош мураббийлигидан кетишини эълон қилганди. 44 ёшли мутахассис жамоани 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён бошқариб келмоқда.
"Кўк-анорранглилар" 29 турдан кейин 64 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Реал" билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этмоқда.



