

Бу ҳақида журналист Гильем Балаге хабар берди.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Мессининг отаси билан учрашди. Улар Лионелнинг келажагини муҳокама қилишди. Айни пайтда Месси олдида "Барселона"дан хеч қандай таклиф йўқ. Унинг қайтиши кутилмаяпти.
Ла Лига ҳар қандай ҳолатда ҳам Мессининг трансферига қарши бўлади. Лиганинг мақсади - "Барса"нинг 200 миллионлик қарзини камайтириш", - деди Балаге.



