

"Биз ишлар шу йўсинда кетаётганидан мамнунмиз, лекин етарлича гол урмаётганимизни ҳам тушуниб турибмиз. Ла Лигада ғолиб чиқиш мақсадларимиздан бири эканлигини анчадан бери айтиб келаман ва бу ўзгаргани йўқ.
Ҳолатимиз кун сайин яхшиланиб бормоқда, бундан мамнунман. Биз иштирок этаётган турнирларимизда ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Лапорта.
"Барселона" айни дам Испания Ла Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида 42 очко бор. Шунингдек, каталонияликлар Европа Лигасидаги курашни давом эттиришмоқда. Жамоа 1/8 финалда "Галатасарой"га қарши баҳс олиб боради.



