

"Ўтган мавсумда асосий мақсад Испания чемпионати бўлганди, бу сафар ҳам бу асосий вазифа бўлиб қолади. Аммо биз Чемпионлар лигасида яхшироқ ҳаракат қилишни истардик ва ушбу турнирда ғолиб бўлиш учун асосий даъвогарлар қаторида бўлиш ниятидамиз. Аммо барибир, Испания лигаси биз учун асосий мақсад ҳисобланади", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсумда Испания чемпионатида ғолибликни қўлга киритганди.



