

Унинг фикрича, "Эль Класико"даги ғалаба (4:0) "кўк-анорранглилар"га жорий мавсумда Ла Лигадаги муваффақиятга умид бахш этади.
"Энди чемпионлик учун курашишимизни истайман. Мен бу ҳақда гапираётганимнинг боиси жамоа ривожланмоқда. "Реал Мадрид"да эса пасайиш бошланиши мумкин, чунки улар бутун мавсум давомида 13-14 нафар футболчининг хизматидан фойдаланишди.
Чемпионатнинг финал босқичига олтин учун курашиш умиди билан кириб боряпмиз. "Барса" 12 очко ортда қолмоқда. “Райо Вальекано” устидан ғалаба қозонган тақдиримизда “Реал” билан фарқ 9 очкони ташкил қилади.
Қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз даркор. Бу жуда катта синов, лекин биз чақириқларни яхши кўрамиз. Ушбу клубнинг менталитети шундай", – деди Лапорта.



