Лапорта: "Алонсо ва Аспилиуэтани муҳокама қила олмайман, сабаби "Челси"ни ҳурмат қиламан"

Alisher
30 июл 2022, 15:20
"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоага "Челси" ҳимоячилари Маркос Алонсо ва Сесар Аспиликуэтанинг эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, икки футболчининг "аристократлар" билан шартномаси якунланишига бир йил вақт қолган.

"Бошқа клуб ўйинчиларини муҳокама қилишни хоҳламайман. Аспиликуэта ва Алонсо – ажойиб ўйинчилар, аммо улар ҳақида гапиришни хоҳламайман, сабаби "Челси"ни ҳурмат қиламан", – дейди Лапорта.

Алонсо ва Аспиликуэта "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда ва бу ҳақда "Челси"га хабар беришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: CBSS Sports