Лам ёзда футболчиликни тугатади ва «Бавария»да ишламоқчи эмас
08 фев 2017 09:25
Янгиликлар
Лам ёзда футболчиликни тугатади ва «Бавария»да ишламоқчи эмас
«Бавария» ҳимоячиси Филипп Лам ёзда бутсаларини «михга илмоқчи».
33 ёшли футболчи раҳбариятга ёзда кетишини маълум қилган. Футболчи «Бавария»да спорт директори бўлиш таклифини рад қилган. «Бавария»да Лам 2002 йил дебют қилган. Фаолияти давомида 8 марта Германия чемпиони бўлган ва 7 марта мамлакат кубогини қўлга киритган.
2013 йилда Лам «Бавария» сафида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, 2014 йилда Германия таркибида Жаҳон чемпиони бўлди.
Фикрлар