
Германия терма жамоасининг собиқ сардори Филипп Лам ("Бавария"), Германия терма жамоаси ҳамда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурари Мирослав Клозе ("Лацио") ва Пер Мертезакер ("Арсенал") терма жамоа билан расман хайрлашишди.
Уларга Германия футболи иттифоқи томонидан совғалар ва мамлакат футболи учун қилган хизматлари учун ташаккурномалар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, бу учала футболчи Бразалияда бўлиб ўтган мундиалда Германия термаси билан жаҳон чемпиони бўлишган эди.