"Бавария" сардори Филипп Лам футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг клубда ишлашдан бош тортмаган бўларди.
"Инсонлар менга ишониши жуда яхши. Доимо "Бавария" менинг клубим дердим. "Бавария"да ишлашга йўқ демаган бўлардим. Бу ҳақда ҳали суҳбатлашамиз, аммо ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Ҳозир эса ўз вазифаларимга эътибор қаратишим керак" - дейди Лам.