Лам ФИФА президентини танқид қилди

Mirjalol Normatov
18 дек 2022
Германия термасининг собиқ футболчиси Филипп Лам ФИФА президенти Жанни Инфантинони танқид қилди.

"Бошқа мафиялар сабабли ФИФАга бўлган ишонч пасайди. Баъзида шундай таассуротлар пайдо бўладики, Инфантино муҳим бўлмаган қарорларни чиқаради, унга бундай пайтда очиқлик етишмайди.

Менимча у ҳеч нимани ўзгартирмоқчи эмас. У футболдан ўзига фойда томонларни қидирмоқда. Бу эса ФИФАнинг, ташкилотнинг, Европанинг, футболнинг муаммоси. Ҳолатни ўзгартиришнинг биргина йўли жаҳон чемпионати мезбонларини танлашнинг шаффоф йўлини ташкил қилиш", - деди Лам.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal